Мбаппе, Кавани ва Неймар
Ads

Чемпионлар Лигасининг илк турида ПСЖ "Реал"ни қабул қилади.

Маълум бўлишича, Кавани ва Мбаппе жароҳатлари туфайли ушбу баҳсни ўтказиб юборишади. Иккала форвард ҳам Лига 1 нинг дастлабки турида "Тулуза"га қарши ўйинда жароҳат олишган. Мбаппе якка тартибда машғулотларни бошлаган, аммо испанияликлар қарши беллашувгача тикланиб улгурмайди.

Уругвайлик форвард ҳам тўлиқ тикланиб улгурмаган бўлади.

Неймар ўтган мавсум Чемпионлар Лигасининг 1/8 финал босқичида МЮ (1:3) қарши учрашувда ҳакам билан тортишгани учун дисквалификация қилинган.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ ва "Реал" ўртасидаги баҳс 18 сентябрь куни бўлиб ўтади.