Мбаппе, кетсанг ҳам шартномани янгилаб қўй!
ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг жамоадан кетиш эҳтимоли энг кўп муҳокама қилинаётган мавзулардан бири ҳисобланади.
Манбаларнинг таъкидлашича, Мбаппенинг клуб билан амалдаги шартномасида футболчи келаси мавсум исталган пайтда клубни тарк этишини таъминловчи банд бор. Бу банд 24 ёшли ҳужумчининг бадал пулининг пасайишига сабаб бўлмоқда.
ПСЖ раҳбарияти Килиан барибир клубдан кетишини билади. Шу боис, мутасаддилар унинг трансферидан мўмай даромад ишлаб олишни кўзлаяпти. Шунинг учун ҳам клуб футболчини янги шартномага кўндиришга уринмоқда.
ПСЖ Мбаппе учун ўз вақтида “Монако” 180 миллион евро тўлаган. Шундан бери Килиан парижликлар жамоасида 246 та учрашувда майдонга тушиб, 200 та гол ва 95 та ассист муаллифи бўлди.
Фикрлар