Асосий мазмунга ўтиш

Мбаппе барчаси учун миннатдорчилик билдирди

Makhmudov Jamshidbek
Изоҳлар: 0

Килиан жамоадошининг истеъфосига муносабат билдирди

Франциялик ҳужумчи Килиан Мбаппе дарвозабон Уго Льориснинг терма жамоадаги фаолиятини якунлаш қарорига муносабат билдирди.

"Сардор, ҳамма нарса учун раҳмат", - деб ёзди ҳужумчи ижтимоий тармоқларида.

Маълумот учун, Льорис Франция терма жамоаси сафида ўйинлар сони бўйича рекордчи ҳисобланади. Уго терма жамоада 145 та баҳсда майдонга тушган. Миллий терма жамоа билан биргаликда у жаҳон чемпиони, шунингдек, Миллатлар Лигаси ғолиби бўлди.

Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида Льорис кумуш медални қўлга киритганди. Турнирнинг финал учрашувида Франция терма жамоаси Аргентинага мағлуб бўлди (3:3, пенальтилар сериясида 2:4).

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ