Мбаппе Бен Йеддер ва Депайдан кўп овоз тўплади

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе Франция чемпионатида февраль ойининг энг яхши футболчиси, деб топилди. Бу ҳақда чемпионат расмий твиттери хабар бермоқда.

22 ёшли футболчи мухлислар ўртасида ўтказилган сўровномада 39 фоиз овоз тўплади ва Виссам Бен-Йеддер ("Монако" 33%) ҳамда Мемфис Депайни ("Лион" 28%) ортда қолдирди.

Мбаппе ўтган ой чемпионатда 5 та ўйинда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасига 4 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!