Мбаппе бошқа жамоага фойда келтирди

ПСЖ раҳбарияти Килиан Мбаппе билан янги шартнома имзолаганидан кейин футболчини тарбиялаган “Монако”га яна 35 миллион евро тўлаб берадиган бўлди.

RMC Sport нашрининг таъкидлашича, монаколиклар Мбаппенинг кейинги шартномасидан шу миқдорда улуш олиши олдиндан белгилаб қўйилган эди.

Мбаппе “Монако” тарбияланувчиси ҳисобланади. Парижликлар 2017 йили истеъдодли ҳужумчини кейинчалик 180 миллион еврога харид қилиш шарти билан ижарага олган эди. ПСЖ бу суммани иккига бўлиб тўлаган ва кейинги трансфердан 35 миллион евро улуш ажратилишига келишилган.

Килиан Мбаппе жорий мавсумда барча турнирларда 46 та ўйин ўтказиб, ўз ҳисбига 39 та гол ва 21 та ассист расмийлаштирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!