Мбаппе бутун Францияни хавотирга солди

Амалдаги жаҳон чемпиони – Франция миллий терма жамоасининг асосий футболчиси Килиан Мбаппе бутун ҳамюртларини хавотирга солиб қўйди.

Маълум бўлишича, ҳужумчи тўпиғидаги оғриқлар туфайли қийналмоқда. Муаммо машғулот чоғида кучайиб кетган.

Манбалар Мбаппе бир неча соатдан кейин бошланадиган Тунисга қарши учинчи тур учрашувини ўтказиб юбориши мумкин экан.

Мбаппе жаҳон чемпионатининг дастлабки икки учрашувида учта гол уриб, жамоасининг плей-оффга чиқишига катта ҳисса қўшди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!