Мбаппе Чемпионлар лигаси тарихига кирди
Ads

ПСЖ клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе кеча сафарда "Ливерпул"га (2:3) қарши бўлиб ўтган УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи ўйинида рақиб дарвозасини ишғол этишга эришди.

Эътиборлиси, 19 ёшли франциялик футболчи шу тариқа ЕЧЛда гол урган энг ёш иккинчи футболчи бўлди. Ундан аввал фақатгина "Барселона" футболчиси Фабио Рошембак 2001 йилда 19 ёшли чоғида Чемпионлар лигасида гол уришга эришган.