Мбаппе дўстини Парижга олиб келишни талаб қилмоқда

"Daily Mail" нашрининг хабар беришича, ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе клуб раҳбариятидан "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Бернарду Силвани жамоага олиб келишни сўраган. Манбага кўра, Силванинг ўзи ҳам фаолиятини Франция чемпионатида давом эттириш ҳақида ўйламоқда.

28 ёшли ярим ҳимоячининг "шаҳарликлар" билан амалдаги шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган. Бернарду жорий мавсумда АПЛнинг 19 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Нуфузли "Transfermarkt" портали маълумотларига кўра, футболчининг нархи 80 миллион евро этиб белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, Мбаппе ва Силва 2015-2017 йиллар оралиғида "Монако"да бирга тўп тепган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!