Мбаппе эркин бўлмоқчи
Килиан Мбаппе ПСЖда қолиши учун клуб раҳбариятидан таркибда жиддий ўзгаришларга қўл уришни талаб қилмоқда.
L’Equipe нашрининг ёзишича, парижликлар энг зўр ҳужумчисини сақлаб қолиш учун унинг талабларини бажариши шарт. Мбаппе хўжайинлардан барқарор таркиб шакллантиришни сўраяпти.
Хусусан, франциялик футболчи олдинги чизиқда ўзига мос шерик тўп тепишини истаяпти. 24 ёшли форвард режасига кўра, олдинги чизиқдаги ҳамроҳи рақиб ҳимоячиларини чалғитиши ва Мбаппега кенгроқ майдон очиб бериши керак.
Килиан эркин ҳужумчи сифатида тўп тепмоқчи.
Бу мавсум Мбаппе ҳужум марказида ўйнади. Икки қанотда унга Неймар ва Лионель Месси ёрдам берди. Бироқ, бу схема унга умуман ёқмаяпти.
Фикрлар