Мбаппе Еврокубокларда хет-трик қайд этган энг ёш францияликка айланди

Европа Чемпионлар Лигасининг 3-турида ПСЖ "Брюгге" (5:0) ни мағлубиятга учратди. Ушбу баҳсда заҳирадан майдонга тушган Килиан Мбаппе 3 та гол уришга эришди.

20 ёшли футболчи 52-дақиқада майдонга туширилди ва 61-79-83-дақиқаларда рақиб дарвозабонини ранжитишни уддасидан чиқди.

Бу кўрсаткич билан Мбаппе Еврокубокларда хет-трик энг ёш франциялик футболчига айланди. Бунгача, бу кўрсаткич Жан Пьер-Папенга тегишли эди. Қизиқ томони, 1985 йилда Пьер-Папен ҳам айнан "Брюгге" дарвозасига 3 та гол урган эди.

Шу қаторда, Мбаппе ЧЛда заҳирадан майдонга тушиб хет-трик қайд этган энг ёш футболчига айланди.

Минбар

Барча блоглар