Мбаппе футбол тарихида ҳеч кимга насиб қилмаган рекорд ўрнатди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Франция терма жамоаси сардори Килиан Мбаппе 2026 йилги жаҳон чемпионати 1/8 финалида Парагвай дарвозасига ягона голни урди (1:0) ва шу билан футбол тарихида ҳали ҳеч кимга насиб этмаган рекордни ўрнатди.

ESPN хабарига кўра, Мбаппе терма жамоалар иштирок этадиган учта энг нуфузли мусобақа плей-офф босқичларида камида учтадан гол урган ягона футболчига айланди. Хусусан, Килианнинг ҳисобида Россияда ўтган 2018 йилги жаҳон чемпионати плей-оффида 3 та, Қатардаги 2022 йилги мусобақада 5 та гол бор. Жорий чемпионатда эса у плей-оффнинг икки учрашувидаёқ 3 та гол уришга улгурди.

Эндиликда Франция терма жамоаси жаҳон чемпионати чорак финалида Марокаш миллий жамоасига қарши майдонга тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!