
Мбаппе Ҳусановнинг янги жамоасида ўйнаши мумкинми?
Қишки трансферлар даврида “Ланс”дан Абдуқодир Ҳусанов ўз сафига қўшиб олган “Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола “Реал” ҳужумчиси Килиан Мбаппе трансфери ҳақида фикр билдирди.
- Юлдуз даражасидаги ҳужумчилар Эрлинг Холандга ўринбосар бўлиш учун бизнинг жамоага келмаслиги аниқ.
Биз бу вазифани бажаришга рози бўладиган ёш ўйинчи топишимиз керак. Масалан, Бобб, Макэйте, Фоденга ўхшаган.
Холандсиз ўйнасак, жамоа ўйин услуби ўзгариши мумкин, балки майдон ичкарисидан ҳужум қилишни йўлга қўярмиз. Бу ҳолатга ечим топамиз, албатта. Лекин биз, машҳур ҳужумчилар, масалан, Килиан Мбаппени сотиб ололмаймиз, - деди Хосеп Гвардиола.
Фикрлар