Мбаппе Жанубий Америка терма жамоалари кушандасига айланди
Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе жаҳон чемпионатлари тарихида Жанубий Америка терма жамоалари дарвозасига энг кўп гол урган футболчига айланди. Унинг ҳисобига ҳозирча 7 та гол ёзилгани ҳақида MisterChip ижтимоий тармоқдаги шахсий саҳифасида маълум қилди. 1/8 финал босқичида Мбаппе Парагвай дарвозасига пенальтидан гол урди ва Францияга 1:0 ҳисобидаги ғалабани таъминлади.
Мбаппининг Жанубий Америка жамоаларига қарши голлари қуйидагича тақсимланган:
Аргентина (2018 йил, 1/8 финал) — 2 та гол
Перу (2018 йил, гуруҳ босқичи) — 1 та гол
Аргентина (2022 йил, финал) — 3 та гол
Парагвай (2026 йил, 1/8 финал) — 1 та гол
Шу тариқа, у бу кўрсаткич бўйича аввалги рекордчи Мирослав Клозени ортда қолдирди.
Турнирнинг чорак финалида Франция терма жамоаси Марокашга қарши майдонга тушади. 2026 йилги жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлигида ўтмоқда.

Фикрлар