
Мбаппе клуб устидан тегишли идорага шикоят қилди
“Реал” ҳужумчиси Килиан Мбаппе собиқ жамоси ПСЖ устидан Франция Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом қўмитасига шикофт аризасини киритди.
25 ёшли ҳужумчи Париж клубидан 55 миллион евро талаб қилмоқда. Гап шундаки, ПСЖ Мбаппенинг ўтган мавсум ҳисобида уч ойлик маоши ва этика меёрлари бўйича бонус пулларини тўламаган.
“Пари Сен-Жермен” гарчи судда ютқазган бўлса-да, бу талабни бажармай келмоқда. Мбаппе бу ҳолатдан норози ва собиқ клубидан ўз ҳаққини қоплаб беришни сўраяпти. Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши 11 декабрь куни бўлиб ўтади.
Килиан Мбаппе ПСЖ тарихидаги энг зўр тўпурар ҳисоблагади. У Франция пойтахтида тўп тепган даврда жами 308 та учрашувда майдонга тушиб, 256 та гол ва 108 та ассист муаллифи бўлган.
Фикрлар