Мбаппе клубни саккиз марта алдади

ПСЖ раҳбарияти жамоа ҳужумчиси Килиан Мбаппе шартномани узайтириш бўйича клубни алдаб келганини маълум қилди.

RMC Sport нашрининг ёзишича, ПСЖ мутасаддилари Килиан Мбаппе клубни эркин агент сифатида тарк этмасликка неча маротаба ваъада берганини санаб чиқди.

Унга кўра, 24 ёшли тўпурар раҳбариятга ками саккиз марта клуб билан шартномани узайтиришини ваъда қилган.

Шу ёз Мбаппе клуб билан шартномасини 2025 йилнинг ёзигача узайтирмаслигини ва янги мавсум тугаши билан эркин агент сифатида “Реал”га ўтишини маълум қилди. Унинг бу баёноти клуб билан муносабатини бузди.

ПСЖ раҳбарияти Килиан Мбаппени трансферга қўйган. Бироқ, Европада бу ўйинчи учун 200 миллион евродан кўп пул сарфлайдиган жамоа топилмаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!