Мбаппе Месси қила олмаган ишни бажарди

 

Европа Чемпионлар Лигаси ярим финал жавоб ўйинида “Ювентус” ўз майдонида “Монако”ни қабул қилиб, 2:1 ҳисобида зафар қучди.

Туринликлар икки ўйин натижасига кўра (4:1) финал йўлланмасига эга бўлди. “Монако” сафида ягона голга Килиан Мбаппе муаллифлик қилди.

Эътиборлиси, франциялик ёш иқтидор эгаси Лионель Месси қила олмаган ишни бажарди, яъни, Жанлуиди Буффон дарвозасига гол  урди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)