Мбаппе муҳитни бузяпти

ПСЖдан ижара асосида “Ювентус”га кўчиб ўтган аргентиналик ярим ҳимоячи Леандро Паредес парижликлар ҳужумчиси Килиан Мбаппе билан бўлаётган мажоралар ҳақида фикр билдиришдан бош тортди.

- Менинг Мбаппе ҳақида бирор гапим йўқ. ПСЖнинг бир неча ўйинчилари билан алоқамиз бор эди. Лекин мен ўзим билан мулоқот қилмаган одам ҳақида бирор нима демайман, - деди Леандро Паредес.

Килиан Мбаппенинг ПСЖ футболчилари билан зиддиятга бораётгани ҳақида бир неча бор хабарлар тарқатилган.

Хусусан, ёзда франциялик тўпурар клуб президенти Нассер Ал-Хелаифийдан жамоани аргентиналик ўйинчилардан тозалашни сўрагани ҳақида хабарлар тарқатилган эди.

Маълумки, ўша пайт ПСЖда Аргентина вакилларидан Лионель Месси, Анхель Ди Мария, Мауро Икарди ва Леандро Паредес бор эди. Ҳозир улардан фақатгина Месси парижликлар шарафини ҳимоя қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!