Мбаппе ниҳоят Мессини ортда қолдирди
Испаниянинг "Marca" нашри 2022 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун ўтказилган овоз бериш жараёни натижаларини эълон қилди.
130 мингдан зиёд обуначи иштирок этган сўровномада Олимпия тизимида бўлиб ўтди: мухлислар икки номзоддан бирини танлади, ғолиб кейинги босқичга йўл олди.
Финалда ПСЖнинг икки вакили Килиан Мбаппе ҳамда Лионель Месси тўқнаш келди. Ушбу тўқнашувда франциялик юлдуз 56 % овоз билан ғалаба қозонди. Учинчи поғона Крим Бенземага насиб этди.
Шунингдек, сўровномада қуйидаги футболчилар ҳам қатнашди: Жошуа Киммих ("Бавария"), Роберт Левандовски ("Барселона"), Кевин де Брюйне ("Манчестер Сити"), Винисиус Жуниор ("Реал"), Садьо Мане ("Бавария"), Бернарду Сильва ("Манчестер Сити"), Эмилиано Мартинес ("Астон Вилла"), Тибо Куртуа ("Реал"), Букайо Сака ("Арсенал"), Федерико Вальверде ("Реал"), Муҳаммад Салоҳ ("Ливерпуль"), Лука Модрич ("Реал").
Фикрлар