Мбаппе: Ўтириб йиғлагим келди...
ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе профессионал фаолиятида энг оғир давр ҳақидаги саволга жавоб берди.
- Бу ПСЖ билан Чемпионлар лигасини бой берган ўйинимиздир. Сен учрашувни якунлайсан, медаль ва кубокни кўрасан, лекин улар сен учун эмас. Ғалати туйғу. Бироқ, бу ҳаёт.
Ростини айтсам, ўша вазиятда ёлғиз ўтириб йиғлагим келган. Шунга қарамай, бу тарихимнинг бир бўлаги. Яна ўша даражага қайтиб, бу гал ғалаба қозониш учун янада кучли бўлишимиз талаб этилади, - деди Килиан Мбаппе.
23 ёшли ҳужумчи клублар миқёсида қатор совринларни қўлга киритган, Франция терма жамоаси сафида жаҳон чемпиони ҳам бўлган. Лекин унинг совринлари орасида Чемпионлар лигаси кубоги йўқ.
Фикрлар