Мбаппе ўзининг ўрнига олиб келинган Дембелега мурожаат қилди

ПСЖ раҳбарияти Килиан Мбаппе ўрнини босиш учун “Барселона” ҳужумкор ўйинчиси Усмон Дембелени трансфер қилди.

Кутилмаганда, Мбаппе терма жамоадаги шериги Дембелени Париж клубига кўчиб ўтгани билан табриклади.

- Уйингга хуш келибсан, биродар. Сени бу ерда кўришдан жуда хурсандман. Воқеалар бошланмоқда, - деб ёзди Килиан Мбаппе ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига.

Париж клуби 26 ёшли футболчининг шартномасидаги банд талабларини бажариб, 50 миллион евро сарфлаган ҳолда Дембеле трансферини амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!