Мбаппе Парагвай дарвозабони билан қўл сиқишдан бош тортди, у эса тўпни Килианга отди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Жаҳон чемпионати-2028 1/8 финал босқичида Франция ва Парагвай терма жамоалари ўртасидаги учрашув (1:0) якунидан сўнг майдонда кичик можаро юз берди. Воқеа европаликлар ҳужумчиси Килиан Мбаппе ва парагвайлик дарвозабон Орландо Хиль иштирокида содир бўлди.

Ўйин тугагач, Франция терма жамоаси сардори Мбаппе рақиб жамоа дарвозабони билан қўл сиқиб кўришишни маъқул кўрмади. Бу ҳолатга жавобан Хиль жуда эҳтиросли тарзда реакция қилди ва Мбаппе жамоадошлари томон йўналган пайтда унга ортдан тўп отди. Шунга қарамай, вазият катта жанжалга айланмади — футболчиларни жамоадошлари ва ҳар икки терма жамоа вакиллари тезда ажратиб қўйишди.

Мбаппе ва Хиль

Фото: Фото x.com/FOXSports

Мбаппе ва Хиль

Фото: Фото x.com/FOXSports

Чорак финалда Франция терма жамоаси Мароккога қарши майдонга тушади.

Футбол бўйича жаҳон чемпионати-2026 11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Канада ва Мексика ҳудудларида ўтказилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!