Мбаппе ПСЖдан кетишини эълон қилди. У қайси жамоани танлайди?

Дунёнинг энг қиммат футболчиси ҳисобланган Килиан Мбаппе 2021 йилги трансферлар вақтида Париждан кетишга қарор қилди. Истеъдодли ҳужумчи ўз қарори ҳақида ПСЖ раҳбариятини огоҳлантирди.

21 ёшли тўпурар бунгача бир неча маротаба клуб билан амалдаги шартномани узайтиришдан бош тортган эди. Унинг ҳозирги битими 2022 йилгача давом этади. Янги мавсум якунланганидан сўнг, ўзаро ҳамкорлик якунланишига бир йил қолади ва трансфер нархи ҳам анча пасаяди.

Килиан Мбаппега “Реал” даъвогарлик қилмоқда. Мадридликлар айнан 2021 йилги трансферлар мавсумида франциялик ҳужумчини сотиб олади. Аввалроқ, “Қироллик клуби” раҳбарлари Мбаппе ПСЖ билан шартномани узайтирмаслиги ва бошқа клублар таклифини қабул қилмаслиги учун ўйинчига 100 миллион евро бонус ваъда қилганди.

Бундан ташқари, “Ливерпуль” Мбаппега йилига 50 миллион евро маош билан олти йиллик шартнома таклиф қилган.

Килиан ПСЖга 2017 йили “Монако”дан 180 миллион евро эвазига олиб келинган эди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!