Мбаппе ПСЖдан кетмоқчи эмас

ПСЖ форварди Килиан Мбаппе ҳозирча жамоасини ўзгартириш нияти йўқ эканлиги ҳақида айтиб ўтди.

“Менинг ПСЖ билан узоқ муддатли шартномам бор ва ҳозир ушбу жамоа шарафини ҳимоя қилаётганимдан хурсандман. Келгуси мавсумни ҳам Парижда ўтказаман, лекин шартномам тугагач қаерга кетаман буни билмайман”, - дейди Мбаппе.

Маълумот учун, 19 ёшли франциялик футболчи жорий мавсум ПСЖ сафида жами 40та учрашувда иштирок этди ва ўз ҳисобига 21та гол ҳамда 11та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!