Мбаппе ПСЖга шарт қўймоқда

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе клуб билан амалдаги шартномани фақат бир шарт эвазига узайтириши мумкин.

Le Parisien нашри тарқатган хабарга қараганда, 22 ёшли франциялик футболчи Париж клуби раҳбариятидан ёзги трансферлар даврида таркибни кескин кучайтиришини талаб қилмоқда. У барча мусобақаларда ғолиб чиқмоқчи. Килиан ўзининг бу борадаги якуний қарорини “Евро-2020”дан сўнг эълон қилади.

Мбаппенинг ПСЖ билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар имзоланган. Агар томонлар ушбу келишувни узайтирмаса, Килиан бир йилдан сўнг клубни эркин агент сифатида текинга тарк этади.

Мбаппе ўтган мавсум ПСЖ сафида жами 47 та ўйинда иштирок этди. У ушбу учрашувларда ўз ҳисобига 42 та гол ҳамда 11 та голли узатма ёздириб қўйди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)