Мбаппе ПСЖнинг супер таклифини ҳам рад этди

  • 18 ноябрь, 2023, 14:58
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

ПСЖ Килиан Мбаппе билан янги шартнома имзолашга уриниб кўрди.  Унга кўра, Париж гранди 24 ёшли футболчига 80 миллион евролик маош таклиф қилди. 

"RMC Sport" нашри хабарига кўра, франциялик форвард бу таклифни рад этган. Бу билан Мбаппе фаолиятидаги асосий нарса пул эмаслигини ҳам кўрсатиб қўйди. Мбаппенинг парижликлар билан шартномаси келаси ёзда тугайди.

Жорий мавсумда ҳужумчи 15 учрашувда иштирок этиб, 15 гол ва битта голли узатмага муаллифлик қилган. Унинг трансфер қиймати 180 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!