Мбаппе “Реал” олдида бош эгди
ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе “Реал” клуби президенти Флорентино Пересдан узр сўраб, Мадрид клубига кўчиб ўтишга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда таниқли журналист Рамон Альварес хабар тарқатди.
Гап шундаки, бир йил муқаддам Килиан Мбаппе “Реал”га ўтишга яқин келганди. “Қироллик клуби” франциялик ҳужумчига ишониб, уни Мадридда кутганди.
Сўнгги паллада Килиан Мбаппе ПСЖда қолишга қарор қилди. Флорентино Перес ёш ҳужумчининг бу қилиғидан жумбушга келди ва келажакда бу трансферни амалга оширмаслигини айтди.
Европа матбуотининг ёзишича, Килиан Мбаппе бўлиб ўтган ишлар учун оммавий тарзда узр сўраса, Флорентино Перес унга клуб эшигини очиши мумкин.
Фикрлар