Мбаппе “Реал”га ўтмаса бўлди!

ПСЖ шу ёзда Килиан Мбаппени сотиб юборишга тайёр. Парижликлар энг қимматбаҳо юлдузини “Реал”дан бошқа ҳар қандай жамоага трансфер қилишга рози. Буҳақда El Larguero нашри журналистлари хабар тарқатди.

Бунга сабаб сифатида парижликларнинг “Реал” раҳбарияти билан муносабатлари совугани келтирилмоқда.

Аксига олиб, 24 ёшли футболчининг ўзи фақат “Сантьяго Бернабеуга боришини уқтирмоқда. Ана шу мақсадда, Мбаппе “Манчестер Юнайтед” вариантини қабул қилмади.

Аввалроқ, “Реал” президенти Флорентино Перес Мбаппени Мадридга олиб келиш мақсадида 200 миллион евро ажратиши айтилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!