Мбаппе рекорд ўрнатишдан тўхтамаяпти
Ads

Хабарингиз бор ПСЖ кеча Франция чемпионатининг 9-турида ўз майдонида “Лион”ни 5:0 ҳисобида таслим қилди.

Шу куни парижликлар ҳужумчиси Килиан Мбаппе рақиб дарвозасига нақд 4та гол урди. Шу тариқа у ПСЖ сафида Франция чемпионатида покер қайд этган 7-футболчи сифатида тарихга кирди.

Таъкидлаш керакки, аввал бундай натижага фақатгина Неймар, Эдинсон Кавани, Златан Ибрагимович, Кристиано, Патрисо Локо ҳамда Карлос Бьянкилар сазовор бўлишган.

Бундан ташқари 19 ёшли Мбаппе мусобақа тарихида покер қайд этган энг ёш футболчи сифатида тарихда қолди.

Шунингдек ўз покерини қайд этиш учун бор йўғи 13 дақиқа сарфлаган ва энг тезкор гол урган Мбаппе бу борада 45 йил аввалги рекордни ҳам янгилади.

Минбар

Барча блоглар