Мбаппе сабабли “Реал” раҳбариятида зиддият чиқди

Килиан Мбаппе “Реал”нинг нишонида анчадан бери турибди. Франциялик форвард қайси жамоада ўйнаши тез орада ҳал бўлиши керак.

Football Insider нашрига кўра, “Қироллик клуби” раҳбарлари Мбаппе трансфери бўйича келиша олмаяпти. Мутасаддиларнинг бир гуруҳи жамоага “Наполи” тўпурари Виктор Осимхенни олиб келиш керак, деган фикрда қатъий турибди.

Айниқса, раҳбариятнинг тажрибали ва ёши катта вакиллари нигериялик ҳужумчининг трансфери фойдали бўлишига ишонмоқда. Улар Осимхеннинг ўйин услуби ва сифатини узоқ йиллар мадридликлар сафида сермаҳсул ўйин кўрсатган Карим Бенземаникига қиёслаяпти.

Европа матбуоти Килиан Мбаппенинг ўзи Мадридга келишга қизиқаётгани ва тез орада буни ПСЖ президенти Нассер Ал-Хелаифийга расман эълон қилишни режалаштираётгани ҳақида маълумот тарқатяпти.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!