Мбаппе терма жамоадан кетмоқчи эди
Франция футбол федерацияси раҳбари Килиан Мбаппенинг терма жамоадан кетишни истагани борасида фикр билдирди.
"Биз у билан Евро-2020дан сўнг учрашдик. У пенальтини аниқ амалга ошира олмаганидан сўнг федерация уни танқидлардан ҳимоя қилмаганидан хафа эди.
Унинг жуда жаҳли чиқди ва Франция терма жамоаси учун ўйнашни истамади. Бироқ ҳолат у қадар жиддий эмасди. Шунчаки, Килиан Швейцариядан учралган мағлубиятдан жуда хафа эди. Унда ғолиблик менталитети бор", - деди Ноэль.
Фикрлар