Мбаппе ва Месси бир жамоада ўйнашни давом эттирадими? ПСЖ президенти жавоб берди

"Пари Сен-Жермен" президенти Носир Ал-Ҳелайфи Килиан Мбаппе ҳамда Лионель Мессининг келажаги борасида фикр билдирди.

"Албатта, биз уларни таркибда олиб қолмоқчимиз. Гап Жаҳон чемпионати тўпурари ҳамда энг яхши футболчиси ҳақида кетмоқда. Лео ҳақида бошқа ҳеч нарса демоқчи эмасман, бизда музокара бўйича мундиалдан кейин режа бор",-дея унинг сўзларини келтирди машҳур инсайдер Фабрицио Романо.

Мбаппенинг парижликлар билан шартномаси 2025 йилга қадар амал қилади. Месси эса расман 2023 йилнинг 30 июнь куни эркин агентга айланади. 

Килиан ва Лео Қатар мезбонлигида ўтган Жаҳон чемпионати финалида тўқнаш келди ва унда Месси бошчилигидаги Аргентина зафар қучди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!