Мбаппе ва ПСЖ ўртасида эртага учрашув бўлиб ўтади. Унда нималар муҳокама қилинади?

ПСЖ футболчиси Килиан Мбаппе яқин кунлар ичида Париж клубини тарк этиши мумкин. 

"Marca" нашри тарқатган хабарга кўра, эртага ПСЖ раҳбарияти ҳамда Мбаппе ўртасида учрашув бўлиб ўтади. Унда футболчи шартномани узайтириш ёки узайтирмаслиги муҳокама қилиниши кутилмоқда. Агар Мбаппе янги битимга рози бўлмаса, клуб уни шу ёздаёқ сотиб юбориш ниятида. 

Маълумот учун, Килианни "Реал" ўз сафига қўшиб олишга тайёр бўлиб турибди. Айни вақтда Мбаппенинг онаси ҳамда "қироллик клуби" юристлари ўртасида музокаралар давом этмоқда. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!