Мбаппе ва ПСЖ ўртасидаги шартноманинг баъзи бир бандлари очиқлади

Бу ҳафта Килиан Мбаппенинг ПСЖ билан шартномаси борасидаги баъзи бир бандлар очиқланди. Маълумотларга кўра, футболчи клуб билан "2 + 1" кўринишида битим имзолаган. Агар Килиан хоҳласагини бу келишув яна бир йилга узайтирилади. "Marca" хабарига кўра, ПСЖ ва Мбаппе ўртасида келишувда томонлар 2024 йилнинг январигача футболчининг тақдири бўйича ўз позицияларини аниқ белгилашлари керак. Боиси, ПСЖ бу йилгидек ҳужумчини текинга қўлдан чиқариш хавфидан қочишни истамоқда.

Бундан хабар топган кўплаб клублар Килианни ўз сафига қўшиб олишдан манфаатдор.

Қайд этилишича, Килиан Мбаппега Англия Премьер лигасининг учта гранди – “Манчестер Юнайтед”, “Ливерпуль” ва “Челси” қизиқиш билдирмоқда. Бу клубларнинг ҳар бири Мбаппе билан шартнома имзолашга тайёр.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!