Мбаппе ва яна етти футболчига янги иш керак

Жорий мавсум якунланиши билан бир неча футболчи эркин агент мақомини олади.

ФИФА қоидаларига кўра, шартномаси ёзда якунланадиган ўйинчилар январнинг илк кунидан бошлаб, янги жамоалар билан музокарага киришиши ва дастлабки шартномаларини тузиши мумкин.

Европа футболини ёритиб келаётган манбалар мавсум охирида эркин агентга айланадиган машғур футболчилар  рўйхатини тузиб чиқди.

Энг катта шов-шув ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе атрофида кўтарилади. ПСЖ ўз ҳужумчисига янги шартномани ўтказа олмаяпти. Мбаппени Испания, Англия ва Саудия Арабистонида кутишяпти.

Мбаппедан ташқари, яна етти нафар футбол юлдузи ўзига янги иш топиши ёки жамоаси билан келишувга эришиши керак. Булар – Адриен Рабио (“Ювентус”), Пётр Зелиньски (“Наполи”), Томаш Соучек  (“Вест Хэм”), Преснель Кимпембе (ПСЖ), Уилфред Ндиди (“Лестер”), Алекс Мерет (“Наполи”), Антони Марсьяль (“Манчестер Юнайтед”).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!