Мбаппе яна 2 та ўйинга четлатилиши мумкин
Ads

Гап шундаки, у билан тўқнашув юзага келтирган ва 5 та ўйинга четлатилган "Ним" ҳимоячиси Тежи Саванье Мбаппенинг ҳам шунча учрашувга дисквалификация қилинишини сўраб, аппеляция берган.

Лига 1 тартиб-интизом қўмитаси Мбаппени 3 та ўйинга дисквалификация қилган эди. Саваньенинг эътирози қондирилса, 19 ёшли футболчи ҳам Франция чемпионатидаги 5 та ўйинда жамоасига ёрдам беролмайди.