Мбаппе яна озгина чидаса 40 миллион еврога эга бўлади. Раҳбарлар бундан ғазабда!

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе клуб ихтиёрида июль охиригача қолса, 40 миллион евро миқдорида содиқлик бонусига эга бўлади.

RMC Sport нашрининг ёзишича, бу ҳолат клуб раҳбариятининг ғазабига сабаб бўлди. Шунча пул берилаётганига қарамай, Мбаппе барибир ёзда жамоадан кетади.

Яқинда РҲПСЖ президенти Нассер Ал-Хелаифий 24 ёшли ҳужумчига икки ҳафталик муҳлат бериб, клуб билан шартнома муддатини узайтириш ёки тезроқ кетишни уқтирганди. Бу талаб кетиши аниқ бўлган ўйинчига айнан содиқлик бонусини тўламаслик учун қўйилгани айтилмоқда.

Мбаппе 2017 йилдан бери ПСЖ шарафини ҳимоя қилмоқда. У яқинда клуб раҳбариятига келаси ёзда клубни тарк этишини билдирди. Парижликлар ғужумчи 2025 йилнинг ёзигача ўйнаб беришини сўраяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
expert Umid-informatik
06/07/2023 19:09
Сўз бериб сўзидан қайтган ким бўлади ???