Мбаппе югуришни бошлаб юборди

ПСЖ клуби матбуот хизмати жамоанинг жароҳатланган футболчилари ҳолати ҳақида маълум қилди.

Жумладан, Килиан Мбаппе тўпсиз югуришни бошлаб юборди. Лейвин Курзава эса ўнг оёқ сон мушакларидан шикастланган ва у 2 ҳафтадан сўнг, умумий гуруҳ машғулотларига қўшилади. Машғулотларда жароҳат олган Марко Верратти бироз кечроқ сафга қайтади.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ ўзининг навбатдаги баҳсини 12 август куни “Аталанта”га қарши ўтказади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)