Мбаппедан зўр дейилаётган Винисиус “Реал”дан кетадими?

Жорий мавсум Винисиус Жуниор “Реал”нинг ҳақиқий етакчисига айланди. Бразилиялик ўйинчининг ҳаракатлари клуб раҳбариятига маъқул келмоқда.

Яқинда “Реал” мутасаддилари Килиан Мбаппе трансферини амалга оширишга шошилмаслиги, улар Винисиус Жуниорни франциялик тўпурардан кучли, деб билиши ва таркибни айнан унинг атрофида шакллантириши ҳақида хабарлар тарқатилган эди.

Шунга қарамай, Винисиус Мадриддан кетиши ҳақидаги хабарлар ҳам чиқа бошлади. Чунки ҳужумчининг шариномаси якунланишига бир йил қолди ва томонлар янги келишув борасида бир тўхтамга келгани йўқ.

Вазиятга 22 ёшли футболчининг агенти ойдинлик киритди.

- Менимча, ҳозирнинг ўзида Винисиус “Реал”да 15 йил ёки ундан ҳам узоқроқ қолиши эҳтимоли юқори. Чунки у клуб тарихига ўз номини ёздириб қўймоқчи, - деди Винисиуснинг манфаатларини ҳимоя қилаётган агент.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!