Мбаппени олишимиз керак эди, лекин бошқасини танлашди

“Барселона” тизимида 2005-2020 йиллар давомида фаолият юритган собиқ директор Хавьер Бордас клуб ўз вақтида Килиан Мбаппе ва Эрлинг Холандни трансфер қилмоқчи бўлганини айтди.

- Агар клубни мен бошқарганимда Мбаппе ҳозир “Барса”да ўйнаётган бўларди. ПСЖ Неймар трансфери учун 222 миллион евро тўлагани пайтда Мбаппени сотиб олиш учун етарли маблағ бор эди.

Лекин ўша пайтдаги рағбарият Усмон Дембелени танлади. Мен Мбаппе вариантини маъқулладим, Килианнинг отаси  билан гаплашиб, ўғлини “Барселона”га ўтишга кўндиришга тайёр эдим. Ҳатто бир лаҳза бўлса ҳам буни амалга ошира олишимизга ишонгандим ҳам.

Эрлинг Холанд ҳам Испанияда ўйнашни истайди. Унинг ҳам “Барселона”га ўтиш хоҳиши бор эди. Ўшанда “Зальцбург”га 20 миллион ва Холанднинг агенти Мино Райолага ҳам шунча маблағ тўлаш керак бўларди. Раҳбарият вакиллари таркибда Луис Суарес борлигини инобатга олиб, Холандни олиб келиш ғоясидан ҳам воз кечишди, - деди Хавьер Бордас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!