Мбаппени олишни ҳеч ким таклиф қилмагани учун Шомуродов олинди!

“Кальяри” 17 сентябрь куни А Сериянинг тўртинчи турида ўз майдонид “Удинезе” футболчиларини қабул қилади.

Клаудио Раньери жамоаси дастлабки учта ўйиннинг барчасида очко йўқотди. Сардинияликлар атиги бир очко билан аутсайдерлар қаторидан жой олган.

“Кальяри” бош мураббийи Клаудио Раньери бўлажак ўйин олдидан журналистларнинг саволларига жавоб берди.

- Трансфер бозоридан қониқдингизми?

- Менга қайси футболчиларни тавсия қилишган бўлса, уларнинг  трансферларини ўзим тасдиқладим. Табиийки, менга ҳеч ким Килиан Мбаппени олишни таклиф қилгани йўқ.Лекин олинган ўйинчиларнинг бари муносиб футболчилар. Ҳаммамиз бир ёқадан бош чиқариб ўйнашимиз керак. Мен футболчиларимни мағлуб ҳолда кўришни истамайман.

363356988_830894138397941_1529027445395166799_n

 

- Раньерининг “Каляьри”сини қачон кўрамиз?

- Тез орада, деб умид қиламан. Тезроқ уйғонишимиз керак, А Серия бизни кутиб ўтирмайди. Очко жамғариш шарт.

- “Кальяри”га яна ким керак? “Удинезе”дан нима кутяпсиз?

- “Кальяри”да яхши плеймейкерга эҳтиёж бор. Сафимизда ана шундай ўйинчи бор. Уни майдонга тушираман. Бизни жисмонан бақувват рақиб кутяпти. “Удинезе” А Серияда 35-36 йилдан бери ўйнаяпти.

- Прати қачон ўйнайди?

- Ҳали ўйнамаган кўп ўйинчиларимиз бор. Эртами кечми уларнинг ҳаммасини майдонга туширамиз.

- Ўнг қанотда камчиликлар кўзга ташланди. Ниманидир ўзгартиришни режалаштирганмисиз?

- Мен ҳамма нарсани синчковлик билан баҳолашга ҳаракат қиламан. Доссенага у йўл қўйган хатолар акс этган бир неча видеоларни кўрсатдим. Ҳали ўйин схемасини кўриб чиқамиз. Ҳозирча, якуний қарорга келганим йўқ.

- Макумбу ва Сулемана ҳимояланишда хато қиляпти...

- Ҳимоя чизиғимиз яхши шаклланган. Бизда рақибдан тўпни олиб қўя оладиган икки ўйинчи бор. Бироқ улар пасларни ўтказиб юборяпти. Бу борада ўз ўйинларини яхшилашлари талаб этилади.

- Манкосуни ўйнатсангиз бўлмайдими?

- У жароҳатдан қутилди ва ҳафта давомида умумий гуруҳда шуғулланди. Лекин у ҳали тўлиқ тайёр эмас. Шунга қарамай, уни яхши футболчи, деб биламан ва ундан фойдаланишим мумкин.

- Танаффусдан кейин терма жамоа ўйинчиларини қай ҳолатда қабул қилиб олдингиз?

- Шомуродов ва Нандес каби терма жамоага кетган футболчилар қўшимча иштиёқ ва куч-қувватга тўлиб қайтди. Прати ва Ористанио ҳақидҳам худди шу гапни айтишим мумкин. Ҳаммаси ўзини кўрсатиш истагида.

- Ҳужумда ким ўйнайди?

- Петанья ҳафта давомида даволанди. Мен унинг ўзи ва тиббиёт ходимлари билан нима қилишни гаплашиб кўраман. Паволетти тўлиқ тузалди. Ким ўйнашини ҳали ҳал қилганим йўқ.

- “Болонья”дан учралган мағлубият сабаби нима?

- Биз биринчи бўлиб тўп киритдик. Лекин шиддатли ҳаракат қила олмадик. Вақтни ҳакам билан тортишишга сарфладик. Эътиборсизлик туфайли хатоларга йўқ қўйдик. Бу ҳақда йигитларга ҳам айтдим.

- “Болонья” билан учрашувда қўпол хатога йўл қўйган Радунович яна дарвозани ўзи қўриқлайдими?

- Ўтган мавсумда у жуда ишончли ўйнади ва бизни А Серияга олиб чиқди. Ҳамма дарвозабон ҳам хато қилади, энг зўрлари эса, камчиликларни бартараф этишни билади. Радуновичга хатосини тўғрилаш имконини беришим тўғри бўлади.

- Ўйин қанчалар муҳим? Терма жамоадан келганларнинг аҳволи қандай?

- Биз учун ҳар бир учрашув муҳим. “Удинезе”га ҳам ҳурмат билан муносабатда бўлишимиз керак. Элдор Шомуродов ва Найтан Нандес соғ-саломат ва жамоага ёрдам беришга тайёр.

usa-uzb-turner

А Сериянинг тўртинчи туридан ўрин олган “Кальяри” ва “Удинезе” ўртасидаги учрашув 17 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 15:30 да бошланади.

Ўзбекистон ва Россия тўқнашувида олтита гол бўлди

Шомуродовни уйғотиб қўйинглар...

Италиялик мухлислар Шомуродовни муҳокама қилмоқда: яхши гап ҳам, танқид ҳам етарли!

Фанатлар Шомуродовдан нимани талаб қиляпти?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!