Мбаппенинг Мадридга келиши Беллингемга “зарба” бўлди

“Реал” ўз сафига ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппени қўшиб олишга яқин турибди. 25 ёшли форвард парижликлардан унга янги шартнома таклиф қилмасликни ва ёзда эркин агент сифатида кетишини таъкидлаган.

“Қироллик клуби” қимматбаҳо футболчининг келишига тайёргарлик кўряпти. Журналист Рамон Альварес де Моннинг таъкидлашича, мадридликлар англиялик ярим ҳимоячи Жуд Беллингем билан шартномани қайта кўриб чиқади.

Манбага кўра, бу ҳолат Мбаппенинг келиши ва жамоада энг катта маош оладиган футболчига айланиши билан боғлиқ.

Европа матбуоти Мбаппе “Реал” билан 2029 йилнинг ёзигача давом этадиган шартнома борасида келишувга эришгани  ва бу битим жорий йилнинг 1 июлидан кучга кириши ҳақида маълумот тарқатилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!