МДҲ ўйинлари. Бугун 7 нафар боксчимиз финал баҳсларини ўтказади

  • 5 сентябрь, 2021, 09:06
  • 1
  • Бокс

Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида илк маротаба МДҲ ўйинлари ўтказилмоқда.

Ушбу мусобақада Бекзод Хидиров бошчилигидаги ўзбекистонлик ўсмир боксчилар ҳам қатнашишмоқда. Бугун мусобақа доирасида финал беллашувлари ўтказилади.

Унда 7 нафар боксчимиз олтин медаль учун кураш олиб боради:

-46 кг: Илҳомжон Эргашев
-48 кг: Жавоҳир Қўйсинов
-50 кг: Саят Ильясов
-54 кг: Фаррух Тўлаганов
-57 кг: Қаҳрамон Фозилов
-63 кг: Бунёджон Амиров
+80 кг: Равшанжон Солиев

Финал баҳслари Тошкент вақти билан соат 16:00да бошланади.

Бунгача Умидилло Абдурасулов (-60 кг) ва Жафарбек Шахбозов (-66 кг) бронза медалини қўлга киритиб улгуришди.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
05/09/2021 10:49
Омад. Энди фақат ғалаба ва олтинларни кутиб қоламиз. Олға...