МДҲ ўйинларида бокс бўйича ўғил болалар терма жамоамиз 9 та медални қўлга киритди

  • 5 сентябрь, 2021, 23:08
  • 1
  • Бокс

Россиянинг Қозон шаҳрида ўтказилаётган МДҲ ўйинларида бокс мусобақлари ўз якунига етди.

Ўғил боллар ўртасидаги баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси 4 та олтин, учта кумуш ва иккита бронза медалини қўлга киритди.

Олтин медални -48 кг вазнли Жавоҳир Қўйсинов, -50 кгда Саят Ильясов, -54 кг вазн тоифасида Фаррух Тўлаганов ҳамда - 63 кгда Бунёджон Амиров делегациямизга тақдим этган бўлса,

 -46 кгда Илҳомжон Эргашев, -57 кг вазнда Қаҳрамонжон Фозилов, -80 кгда Равшанжон Солиев кумуш медални қўлга киритди.

- 60 кгда Умидилло Абдурасулов ҳамда -66 кгдаги вакилимиз Шаҳбозбек Жафаров бронза медалига эга чиқди.

Маълумки, қизларимиз 3 та олтин, 6 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритган эдилар. Шу тариқа терма жамоамиз жами, 7 та олтин, 9 та кумуш ва 4 та бронза медали билан мусобақани якунлади.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
05/09/2021 23:20
Яҳши натижалар...