Медаллар рейтинги: Кучли ўнликка қайтдик
Ads

Осиё ўйинларининг бугунги кунги беллашувлари ҳамюртларимиз учун омадли ўтди. Хусусан, бугун ҳамюртларимиз жами 7 та спорт турида ўз омадларини синовдан ўтказишган бўлса, шундан 3 та йўналишда медаллар жамғарилиши кўзда тутилганди.

Хусусан, кураш баҳсларида 3 та олтин 1 та кумуш ва 2 та бронза медаллари қўлга киритлиган бўлса, бадиий гимнастика йўналишида иштирок этган Сабина Тошкенбоева ҳам медалларимиз сонини яна бир кумуш медаль билан бойитди.

Шу билан вакилларимиз жами 9 та олтин, 15 та кумуш ва 14 та бронза - жами 38 та медаль билан кучли ўнликка қайтишга муваффақ бўлишди.

Screenshot_14

Айни пайтда медаллар рейтингини кутилганидек, 205 та медаль билан Хитой вакиллари бошқариб боришмоқда. Кейинги ўринларда эса 141 та медаль билан кунчиқар юрт вакиллари ўрин олишган бўлса, кучли учликни 117 та медаль билан кореяликлар якунлаб туришибди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Musaeva Feruza
28/08/2018 21:09
курашда 2 та эмас 3 та олтин, 2 та бронза.
Azar Ganiev
29/08/2018 10:52
Kurash boyicha 3 ta oltin, 1 ta kumush, 2 ta bronza
Azar Ganiev
29/08/2018 10:51
Hudo hohlasa bundanam kop medallaga erishamiza!!!