Мэддисон келгач, "Тоттенхэм"ни бошқа бир ярим ҳимоячи тарк этиши кутиляпти
Пьер-Эмиль Хейбьерг "Тоттенхэм"ни тарк этиб, Ла Лигага йўл олиши мумкин.
"The Athletic" нашри тарқатган хабарга кўра, "шпорлар" ярим ҳимоячини яхши таклиф келиб тушса, сотишга тайёр.
Унга Испаниянинг "Атлетико"си қизиқиш билдирмоқда. Бироқ ҳамон томонлар ушбу трансфер масаласида музокараларга киришмаган.
Хейбьерг ўтган мавсум АПЛ доирасида 35 учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол уришга муваффақ бўлган.
Фикрлар