Мэддисон Лондонга йўл олиши мумкин

"Лестер" АПЛни тарк этди. Эндиликда бир қанча футболчилар "тулкилар" сафидан кетиши кутилмоқда. Улар орасида Жеймс Мэддисон ҳам бор. 

"The Mirror" нашрининг хабар беришича, англиялик ярим ҳимоячининг хизматларига "Арсенал", "Тоттенхэм" ва "Ньюкасл" клублари қизиқмоқда. Ушбу трансфердан "Лестер" 40 миллион фунт стерлинг ишлаб олмоқчи. 

Мэддисоннинг жамоаси билан амалдаги шартномаси 2024 йилда ўз ниҳоясига етади. У "Лестер" таркибига 2018 йилда "Норвич"дан келиб қўшилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!