"Мексика-2011" қаҳрамонларидан бири "Андижон" йиғинига қўшилди

Ўтган мавсумни "Металлург" сафида ўтказган ҳужумчи Бобур Давлатов фаолиятини Про-Лига клубида давом эттириши мумкин.

"Андижон" клуби матбуот хизматининг тарқатган хабарига кўра, футболчи бугун "бургутлар" йиғинига бориб қўшилган. Агар томонлар келишувга эришса, Бобур янги мавсумни андижонликлар сафида бошлайди.

Маълумот учун Давлатов 2021 йилги мавсумда 3та ўйинда майдонга тушган. У фаолияти давомида "Машъал", "Актобе", "Рубин", "Локомотив" ва "Насаф" каби номдор жамоалар шарафини ҳимоя қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!