Мен даҳшатли маош сўраганим йўқ!
Таниқли журналист Мэтт Лоу “Челси” тарбияланувчиси Мэйсон Маунт клуб билан янги шартнома тузиш учун катта маош сўрагани ҳақидаги хабарларни инкор қилди.
Аввалроқ, “Челси” етакчиларидан бири ҳамкорликни узайтириш учун ҳафтасига 340 минг евродан маош талаб қилаётгани ҳақида маълумотлар чиққан эди.
Айни пайтда Маунт ва клуб ўртасидаги музокаралар давом этмоқда. Амалдаги шартнома келаси йилнинг ёзида якунланади. “Челси” ҳамкорликни ҳозирдан узайтиришга шошиляпти.
Майсон Маунт 2019 йилдан бери асосий таркиб аъзоси ҳисобланади. Жорий мавсумда 24 ёшли футболчи барча турнирларда 29 та учрашувда қатнашиб, тўртта гол ва олтита ассист муаллифи бўлди.
Фикрлар