Мен энди аввалги Месси эмасман!

“Интер Майами”га кўчиб ўтган Лионель Месси “Барселона”дан ПСЖга кўчиб ўтганидан кейин ўйини пасайган бўлиши мумкинлиги тан олди.

- Мен 36 тага кирдим ва бир неча йил олдин “Барселона”да ўйнаганим даражасида тўп тепа олмайман.

Париждаги илк мавсум турли сабабларга кўра, мен учун жуда мураккаб бўлди. Кейингисида ўзимни анча яхши ҳис қилдим ва анча хотиржам бўлдим.

Жаҳон чемпионати мен учун муҳим роль ўйнади. У мавсум ўртасида ташкил этилгани боис ҳамма учун ўзгача бўлди. Кимлардир клубга кеч қайтди, ҳудди бизга ўхшаб, бошқалари қўшимча таътил олди, яна кимлардир шикастланиб, сафдан чиқди. Бу ҳолат жамоаларнинг ўйин режаларига таъсир қилди. Чунки Неймар каби муҳим ўйинчилар жароҳат олди.

Энг асосийси, жаҳон чемпионатининг мавсум ўртасида ўтказилгани миллий чемпионат ва Чемпионлар лигасидаги ўйин даражасигача таъсир ўтказди. Мундиалдан қайтганлар ҳеч ўзига ўхшамай ўйнади, - деди Месси.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!