Мен энди терма учун ўйнамайман!

“Реал” ярим ҳимоячиси Тони Кроос Германия терма жамоаси Европа чемпионатини эрта тарк этганидан кейин мамлакат бош жамоасида бошқа тўп тепмасликка қарор қилди.

Англияга 0:2 ҳисобида бой берилган ўйинда тўлиқ иштирок этган футболчи бор эътиборини клуб миқёсидаги фаолиятга қаратишини маълум қилди.

31 ёшли футболчи Германия терма жамоасида 2010 йилдан бери ўйнаётган эди. Кроос терма жамоа сафида 2010 йили жаҳон чемпионати бронза медаль совриндори бўлди, тўрт йилдан кейин мундиалда ғолиб чиқди. Тажрибали ярим ҳимоячи 2012 ва 2016 йилларда Европа чемпионатларида икки бор учинчи ўринни эгаллаган.

Тони Кроос тез орада халқаро фаолиятини якунлаганини расман эълон қилишга тайёргарлик кўрмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!